ПСЖ иккита катта трансферга қўл урди

  • 20 январь, 2022, 13:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ раҳбарияти майдон марказини кучайтириш мақсадида юлдуз даражасидаги иккита ярим ҳимоячини ўз сафиа қўшиб олишга тайёрланяпти.

Tecno

Манбаларнинг маълум қилишича, парижликлар “Манчестер Юнайтед” юлдузи Поль Погба ва “Милан” етакчиси Франк Кессиэни нишонга олган. Ҳар икки ўйинчи мавсум охирида эркин агентга айланади ва ҳозирги клубини тарк этиши кутилмоқда.

Поль Погба анчадан бери “Реал”га ўтишни орзу қилиб юрибди. Бироқ “Қироллик клуби” ёзда бор эътиборини ҳужумчилар – Килиан Мбаппе, Эрлинг Холанд ёки Душан Влаховични олишга қаратишни маълум қилган.

Франк Кессиэ эса бир неча гранд клублар рўйхатида турибди. Уни кўндириш учун бошқалардан кўпроқ маош таклиф қилиш керак бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!