ПСЖ иккита юлдуз ва ишончни оқламаган уч футболчидан воз кечмоқда
ПСЖ раҳбарияти мавсум якунланганидан кейин таркибда жиддий ўзгаришлар қилишни режалаштирмоқда. Ҳозирдан жамоани тарк этадиган ўйинчилар рўйхати шакллантириляпти.
Таниқли журналист Педро Алмейданинг таъкидлашича, парижликлар испаниялик ҳимоячи Серхио Рамосга янги шартнома таклиф қилмайдиган бўлди. Тажрибали футболчи жамоани эркин агент сифатида тарк этади.
Шунингдек, ПСЖ зўранвонлик билан боғлиқ можарога аралашиб қолган марокашлик ҳимоячи Ашраф Ҳакимини трансферга қўяди.
Қолаверса, клуб мутасаддилари ўзини кўрсата олмаган уч футболчи – ҳимоячи Хуан Бернат, ярим ҳимоячи Карлос Солер ва ҳужумчи Уго Экитикени ҳам сотиб юборади.
Фикрлар