ПСЖ "Интер"нинг муаммоларидан фойдаланиб қолмоқчи
ПСЖ "Интер"нинг муаммоларидан фойдаланиб ҳимоячи Ашраф Ҳакимини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.
Милан клубинининг хитойлик эгалари жамоани қарзга ботирди. Энди "нерадзуррилар" асосий футболчиларини сотишга мажбур бўлади.
2020/2021 йилги мавсумда марокашлик ҳимоячи 37та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урган ва 8та голга ассистентлик қилган. Унинг "Интер" билан амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.
Аввалроқ, футболчига "Бавария" ва "Арсенал" клублари қизиқаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Фикрлар