ПСЖ ишонган ҳимоячисидан айрилади
ПСЖ ҳимоячиси Тьяго Силва "Ювентус" жамоасига кўчиб ўтиши мумкин. Бразилиялик футболчининг Франция клуби билан шартномаси 2017 йилнинг ёзида якунланади ва ҳали томонлар битимни янгилагани йўқ.
 
"Ювентус"айнан мана шу омилдан фойдаланиб, тажрибали ҳимоячини ўз таркибига қўшиб олмоқчи.
 
Айни пайтда Тьяго Силва йилига 6 миллион евро миқдорида маош олмоқда. Бироқ футболчи янги шартномада бу маошнинг пасайтирилишига ҳам қарши эмас.
 
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)