ПСЖ камбек қайд этиб, 2-ўрнини сақлаб қолди

Франция биринчи дивизионининг 33-тури доирасидаги ПСЖ - "Сент-Этьен" баҳси ўз якунига етди. Унда парижликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дастлаб, 78-дақиқада Буанга меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Кейин эса, 79- ва 87-дақиқаларда Мбаппе иккита гол уришга эришди. Ҳакам томонидан ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Ромен Амума яна мувозанатни тиклади. 

Учрашув якунланиши арафасида эса, Ди Мария узатган тўпни Мауро Икарди рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. 

Ғалабага эришган парижликлар очколари сонини 69 тага етказиб, пешқадам "Лилль" билан орадаги фарқни 1 очкога етказиб олди. "Сент-Этьен" эса 39 очко билан 13-ўринда бормоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!