
ПСЖ "Камп Ноу"да "Барселона"ни тор-мор келтирди. Мбаппедан хет-трик (видео)
УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичининг дастлабки баҳси доирасида “Барселона” ўз майдонида ПСЖни қабул қилди.
“Камп Ноу”да кечган беллашув кутилмаганда 1:4 ҳисобида каталонияликларнинг мағлубияти билан якунланди. Шу куни парижликлар сафида Килиан Мбаппе (32', 65', 85') хет-трик қайд этди, яна бир голга эса Мойзе Кин (70') муаллифлик қилди. “Барселона”нинг ягона жавоб голини Лионель Месси (27') киритди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар