ПСЖ Каванига ўринбосар топиб қўйди

CHERY AUTO

Эдинсон Каванига ўринбосар қидириб юрган “ПСЖ” А Сериянинг умидли ёш ҳужумчиси Федерико Кьезани олиб келмоқчи.

Tecno

Унай Эмерининг асосий трансфер мақсади бу ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш бўлиб турибди. Антеро Энрике эса Эдинсон Каванига янги ўринбосар топишни мақсад қилган. “Фиорентина” вакили 20 ёшли Кьеза 2021-йилгача амал қиладиган шартномага эга.

Футболчининг агенти ва отаси Энрико Кьеза сешанба куни “ПСЖ”нинг уч мутасаддиси билан билан кўришиб музокаралар олиб борган. Бироқ, “Фиорентина” футболчига йилига 2 миллион евро маош таклиф қилиб, уни жамоада сақлаб қолмоқчи.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию