ПСЖ компенсация тўлаши лозим

ПСЖдан истеъфога чиқарилган Томас Тухель жамоадан 7 млн евро миқдорида компенсация олади. Бу ҳақида "Le Parisien" хабар бермоқда.

Париж клуби германиялик мутахассис билан амалдаги шартномаси тугашидан 6 ой аввал хайрлашгани учун маълум миқдорда пул тўлаши лозим. Парижликлар Тухелни Франция чемпионати 17-туридан ўрин олган "Страсбург"га қарши (4:0) беллашувдан кейин ишдан бўшатишга қарор қилди.

47 ёшли мураббий ПСЖ бошқарувига 2018 йилда келган эди. Бу вақт оралиғида у икки мартадан Франция чемпионати ва Суперкубоги ғолиби бўлган. Шунингдек, кубок ва лига кубогида ҳам зафар қучган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!