ПСЖ коронавирусдан фойдаланиб қолмоқчи

ПСЖ клуби раҳбарияти ижарада ўйнаётган аргентиналик ҳужумчи Мауро Икардини таркибда сақлаб қолмоқчи.

Италиялик журналист Жанлуки Ди Марционинг хабар беришича, парижликлар аллақачон ушбу трансфер масаласида "Интер" билан музокараларни бошлаб юборган. Аммо, Франция чемпиони Икарди учун талаб қилинаётган 70 миллион еврони тўламоқчи эмас. Шу боис ПСЖ коронавирус пандемияси туфайли юзага келган иқтисодий инқироздан фойдаланиб, уни арзонроққа сотиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Икарди жорий мавсум ПСЖ сафида 31 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 20 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!