ПСЖ кўзлаган ҳужумчи А Сериянинг энг яхши футболчиси бўлди

“Милан”нинг португалиялик ҳужумчиси Рафаэль Леау Италия чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда чемпионат расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Леау якунланган мавсум А Сериянинг 34 та учрашувида майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, "россонерилар" кеча 11 йиллик танаффусдан сўнг биринчи марта Италия чемпионига айланди.

Олдинроқ, 22 ёшли Леога ПСЖ жиддий қизиқиш билдираётгани ва унинг учун 70 миллион евро тўлашга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо "Милан" уни 100 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!