ПСЖ мавсумдаги илк совринини қўлга киритди

"Монако" ҳамда ПСЖ жамоалари ўртасидаги Франция Кубоги финали ўз ниҳоясига етди. Финал Маурисио Почеттино шогирдларининг 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якун топди ва парижликлар ушбу мавсумдаги илк титулини қўлга киритди. Ҳали уларда "олтин дубль" қайд этиш имконияти мавжуд.

Дастлаб, 19-дақиқада Мауро Икарди чиройли голи билан жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 81-дақиқада Килиан Мбаппе ҳам дарвозани ишғол қилишга муваффақ бўлди ва шу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади. Парижликлар ўйин тугагач, совринни қўлга киритди. Ғалаба билан барча ПСЖ мухлисларини табриклаб қоламиз!

Эслатиб ўтамиз, Франция чемпионатининг сўнгги турида ПСЖ ҳамда "Лилль" жамоалари чемпионлик масаласини ҳал этади, иккисидан бири ўз ўйинида хато қилган тақдирда бошқаси чемпионликни қўлга киритиши аниқ. Жамоаларга омад тилаймиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!