ПСЖ Мбаппе ўрнига 300 миллион еврога тўрт машҳур ўйинчини олади
ПСЖ мутасаддилари Килиан Мбаппенинг жамоадан кетишига тайёргарлик кўрмоқда. Парижликлар таркиб қудратини сақлаб қолиш учун янги ижрочиларга 300 миллион евро тикишга қарор қилган.
Мбаппе кетганидан кейин унинг маоши ва бонусларидан ана шу миқдорда пул тежаб қолинади ва бу янги ўйинчиларни олиш имконини беради.
Маълумотларга кўра, парижликлар биринчи навбатда “Лилль” марказий ҳимоячиси Лени Йорони трансфер қилишни режалаштирмоқда.
Шунингдек, Луис Энрике ўз жамоасида “Манчестер Сити” ҳужумкор футболчиси Бернарду Силвани ҳам кўрмоқчи ва португалиялик юлдуз анчадан бери парижликлар нишонида турибди.
Франция чемпионлари ёзда “Бавария”даги ҳолатидан норози бўлиб юрган Йозуа Киммиз ва “Наполи” форварди Виктор Осимхен каби қимматбаҳо ўйинчиларни ҳам трансфер қилишга тайёр.
Фикрлар