ПСЖ Мбаппе ўрнига “Реал” ҳужумчисини олиб келади

  • 14 март, 2023, 19:59
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ раҳбарияти асосий ҳужумчи Килиан Мбаппени узоқ муддат ушлаб қола олмаслигини билади ва яқин келажакда унинг ўрнини босишга қодир ўйинчи қидирмоқда.

Tecno

Кейинги пайтда 24 ёшли франциялик ҳужумчи “Реал”, “Челси” ёки “Манчестер Юнайтед”га ўтиши мумкинлиги ҳақида жуда кўп хабар тарқатилмоқда.

Париж клуби Мбаппе кетган тақдирда унинг ўрнини “Реал” ҳужумчиси Родриго Гоэс эгаллашини истаяпти. Бразилиялик форвард асосан ўнг қанот ҳужумчиси вазифасини бажаради. Бундан ташқари, 22 ёшли Родриго ҳужум маркази ва чап қанотда ҳам ишончли ўйнайди.

2019 йилдан бери Мадридда юрган футболчининг трансфери 80 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!