ПСЖ Мбаппе ўрнига Роналдуни олиб келмоқчи

“Ювентус” юлдузи Криштиану Роналду жорий трансфер ойнаси давомида бошқа жамоа сафига бориб қўшилиши мумкин.

“Corriere dello Sport” нашри маълумотларига кўра, ПСЖ португалиялик футболчини сотиб олишни режалаштирмоқда. Парижликлар ўз ҳужумчиси Килиан Мбаппени “Реал”га қўйиб юборган тақдирда, Роналду трансферини амалга оширади.

Аввалроқ, “кекса сеньора”нинг янги бош мураббийи Аллегри 36 ёшли футболчини ўз режаларига киритмаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Париж клубида Роналду ўрнига Мауро Икардини “Юве”га бериш варианти бор.

Криштиану Роналду бу мавсум клуб сафида 44 учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 36 гол ва 4 ассист ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!