ПСЖ Мбаппе ўрнига суперҳужумчи оладиган бўлди

Килиан Мбаппе мавсум якунланиши билан ПСЖни тарк этади. Ҳозирнинг ўзида бу футболчига Европанинг етакчи клубларидан ўта манфаатли таклифлар бор.

Париж клуби раҳбарияти 21 ёшли ҳужумчини ушлаб қола олмаслигини билган ҳолда, унинг ўрнига бошқа форвард қидирмоқда. Айни пайтда Франция чемпиони Мбаппе ўрнига “Интер”нинг аргентиналик ҳужумчиси Лаутаро Мартинесни олишни режалаштиряпти.

Шу ўринда, Лаутаронинг ҳам бозори чаққон эканини таъкидлаш жоиз. “Интер” уни сақлаб қолиш учун музокара ўтказмоқда. “Барселона” бир неча ойдан бери Лаутаро трансфери бўйича иш олиб бормоқда. Англия грандлари ҳам истеъдодли ҳужумчини ўз сафига чорламоқда.

ПСЖнинг устун томони эса, Лаутарога бошқалардан кўра, яхшироқ шартнома таклиф қила олиш салоҳиятида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!