ПСЖ Мбаппе учун икки юлдузидан воз кечади

  • 20 декабрь, 2020, 11:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ раҳбарияти Килиан Мбаппени сақлаб қолиш учун унга яхшиланган шартнома таклиф қилмоқчи ва бунга қўшимча маблағ топиш йўлида икки етакчи футболчисини сотиб юборишга қарор қилди.

Tecno

Маълумотларга қараганда, парижликлар 26 ёшли Леандро Паредес ва 27 ёшли Юлиан Драклерни трансфер қилишга тайёр. Ҳар икки футболчига қатор жамоалардан таклиф бўлиши кутиляпти. 

Мбаппенинг парижликлар билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунланади. У клубда қолиши учун жамоа Европа Чемпионлар лигасида муваффақият қозониши кераклигини айтган. 21 ёшли ҳужумчига “Реал” ва “Ливерпуль”дан жиддий таклифлар бўляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!