ПСЖ Мбаппедан воз кечишга тайёр

  • 8 март, 2023, 18:25
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ раҳбарияти асосий ҳужумчиси Килиан Мбаппе бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда Goal.com сайти маълум қилди.

Tecno

Париж клуби мўмайгина бадал пули таклиф қиладиган клуб бўлса, трансфер масаласини ҳал қилишдан қочмайди.

Клуб мутасаддилари 24 ёшли тўпурарни 200 миллион еврога баҳоламоқда.

Яқинда “Реал” хўжайини Флорентино Перес ПСЖ тарихидаги энг зўр тўпурар учун 220 миллион евро сарфлаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилганди.

Шунингдек, “Челси” президенти Тодд Бёли ҳам  клуб мутасаддиларига Мбаппе трансфери бўйича иш бошлашни топширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!