ПСЖ Мбаппега нарх белгилади. Оладиган борми?

Яқинда ПСЖ етакчи ҳужумчиларидан бири Килиан Мбаппе жорий мавсум якунлангач, Парижни тарк этиши ҳақида клуб раҳбариятини огоҳлантирган эди.

ПСЖ хўжайинлари уни қолишга кўндирмайдиган бўлса ва ҳужумчига нарх белгилади. Унга кўра, 21 ёшли футболчини олишни истаган жамоа парижликлар ҳисоб рақамига 300 миллион фунт (325 миллион евро) тўлаши керак бўлади.

Мбаппенинг ПСЖ билан шартномаси 2022 йилнинг ёзигача давом этади. Франциялик футболчига “Реал”, “Барселона” ва “Ливерпуль” жиддий қизиқиш билдирган. Бироқ, бу жамоаларнинг ҳеч бири ПСЖ талаб қилаётган суммани тўлай олмайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)