ПСЖ Мбаппега учта “даҳшатли” шартнома берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Пари Сен-Жермен” раҳбарияти нима қилиб бўлса ҳам, Килиан Мбаппени ушлаб қолишни истамоқда. El Pais нашрининг хабар беришича, клуб ҳужумчига даҳшатли суммалар кўрсатилган учта шартнома тақдим этган.

Ушбу битим лойиҳаларини ишлаб чиқишда, клуб мутасаддилари Мбаппе қанча узоқ муддат Парижда қолса, шунча кўп пул топишига алоҳида эътибор қарагтан.

Биринчи вариант: Шартнома икки йилга тузилади. Унда ўйинчига 80 миллион евро бонус берилади. Биринчи йили маош 40 миллион, кейингисида 50 миллион еврони ташкил қилади.

Иккинчи вариант: Шартнома уч йиллик бўлади. Бонус 130 миллион евро. Биринчи мавсум учун маош 40 миллион, иккинчи ва учинчи йил учун 50 миллион евродан бўлади.

Учинчи вариант:  Уч йилдан кўп давом этадиган битим муддатини футболчининг ўзи белгилайди. Бонус 200 миллион евро бўлади. Мбаппега биринчи йили 40 миллион, иккинчи ва учинчи мавсум учун 50 миллион ва кейинги йилларда 60 миллион евродан маош берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!