ПСЖ Мбаппени олиб қолиш йўлини топди. Мбаппе ҳайратда!

ПСЖ раҳбарияти Европанинг қатор грандларидан таклиф олаётган Килиан Мбаппени жамоа таркибида олиб қолиш учун унга супершартнома тақдим қиладиган бўлди.

22 ёшли ҳужумчига айни пайтда “Реал”, “Ливерпуль”, “Челси”, “Ювентус” каби қудратли клублардан манфаатли чорловлар бўлмоқда.

Вазиятни инобатга олган Парж суперклуби хўжайинлари Мбаппега бошқа клублар таклиф қила олмайдиган маош беришга рози бўлди. Маълумотларга қараганда, ёш ҳужумчи янги битимни имзоласа, солиқлардан ташқари, бир йилда қўлига 30 миллион евро тегадиган даражада маошга эга бўлади.

Коронавирус пандемияси ортидан келиб чиққан молиявий инқироз вақтида Европанинг ҳеч қайси клуби Мбаппега бу даражада катта маош тўлай олмайди. Бу таклиф Мбаппени ўйлантириб қўйди. Аввалроқ, мавсум якунлангач, бошқа клубга ўтишини билдирган футболчи энди бу қарорини қайта кўриб чиқади. Нима бўлган тақдирда ҳам, масаланинг ечими Мбаппенинг ўзида қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!