ПСЖ Мбаппени қайси жамоага сотиши ошкор бўлди

Килиан Мбаппенинг ПСЖдаги фаолияти узоққа бормайдиган кўринади. Европа нашрлари футболчининг ўзи Париждан кетмоқчилигини ҳам, клуб раҳбарияти уни сотиб юборишни режалаштираётганини ҳам ёзмоқда.

Испаниянинг Marca нашри парижликлар энг қимматбаҳо футболчисини “Реал”га сотмаслигини таъкидлади. Манбанинг маълум қилишича, ПСЖ хўжайинлари Мбаппени “Ливерпуль”га пуллаш илинжида юрибди.

Юрген Клопп Килианни ўз жамоасида кўришга қарши эмас. КЎп мутахассислар Мбаппе германиялик мутахассис қўллаётган ўйин схемасига мос тушишини таъкидламоқда.

Лекин “Ливерпуль”га бу ўйинчи трансфери ва маошини кўтариш жиддий муаммолар келтириб чиқариши айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!