ПСЖ Мбаппени сақлаб қолиш учун Неймардан воз кечишга тайёр

El Pais нашри тарқатган маълумотларга кўра, парижликлар франциялик форварднинг йиллик маошини 50 млн еврога қадар кўтаришга розилар. Мбаппе "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан "Монако"да тўп тепган вақтидан буён яхши алоқаларга эга ва унинг асосий мақсадларидан бири ҳам айнан испаниялик мутахассис қўл остида ўйнашдан иборат эканлиги айтилмоқда.

ПСЖ рахбарияти эса Мбаппенинг маошини ошириш орқали уни жамоада сақлаб қолишларига ишонмоқдалар. Аммо ҳозирда парижликлар Неймарга йилига 40 млн евро маош беришмоқда ва шу боис уни сотувга қўйишга ҳам тайёрлар. 

Маълумот учун, 20 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум "Пари Сен-Жермен" клуби сафида барча мусобақаларда жами 43 та беллашувда майдонга тушди ва 39 та тўп киритиб, 17 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Asil Dushanov
20/07/2019 10:30
Mbappe realga o‘tsa daxshat bo‘lardi neymar bilan o‘tsa ox tasavvur qiling