ПСЖ: Мбаппени ушлаб қолиш учун бир ишга қўл урган эди...

Ўтган ёзда ПСЖ раҳбарияти “Барселона”дан Усмон Дембеле ва “Айнтрахт”дан Рандаль Коло Муани каби қимматбаҳо ўйинчиларни трансфер қилганди.

Энди маълум бўлишича, парижликлар бу икки футболчини жамоа етакчиси Килиан Мбаппени таркибда олиб қолиш учун харид қилган экан.

AS нашрининг таъкидлашича, пойтахт клуби хўжайинлари Килиан Мбаппега жамоада жуда қулай шароит ва катта имкониятлар яратиб беришга бел боғлаган. Усмон ва Рандаль Килианнинг яқин дўстлари ҳисобланади ва шунинг учун ҳам ПСЖга олиб келинган.

ПСЖ амалга ошираётган йирик лойиҳа Мбаппе атрофида амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Шунинг учун ҳам 25 ёшли форварднинг жамоада қолиши энг муҳим масала ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Асманов Асман
17/01/2024 16:40
Йибанлар, куйвор кетаман деса