ПСЖ Мбаппенинг ўрнини кутилмаган футболчига беради

ПСЖ раҳбарияти асосий форвард Килиан Мбаппенинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда. Клуб мутасаддилари 25 ёшли ҳужумчига 400 миллион евро маош кўрсатилган тўрт йиллик шартнома берган.

Мбаппе ҳали парижликлар таклифига жавоб қайтаргани йўқ. Шу боис, клуб ҳар эҳтимолга қарши унинг кетишига ҳозирлик кўра бошлади.

Realmadrid Exclusivo нашрининг ёзишича, ПСЖ Мбаппе кетган тақдирда унинг ўрнига “Бавария” ҳужумкор футболчиси Лерой Санени олиб келишни мўлжаллаяпти.

Германиялик футболчини олиш парижликлар бош мураббийи Луис Энрикенинг ташаббуси ҳисобланади.

Испаниялик мутахассис олдинги чизиқда Лерой Сане, Усмон дембеле ва Рандаль Коло Муани ҳужум учлигини ташкил қилмоқчи.

Қизиғи, шундаки бу уч футболчи немис футболида суяги қотган. “Бавария” вакилидан  ташқари Дембеле “Боруссия Дортмунд”, Коло Муани “Айнтрахт” жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Эеди улар ПСЖда бирлашиши кутиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!