ПСЖ Мбаппесиз ўйнашга тайёр!

ПСЖ раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппедан келажаги бўйича тезроқ якуний қарор қабул қилишни сўраяпти.

Парижликлар 25 ёшли форвард билан янги шартнома имзоламоқчи. Мбаппега йилига 100 миллион евро атрофида маош таклиф қилинмоқда.

Килиан ҳали бир қарорга келгани йўқ. Агар  у клуб таклифини қабул қилмаса, парижликлар воқеалар ривожининг бу йўналишига ҳам тайёр. Яқинда Мбаппенинг кетиши ПСЖга 200 миллион фунт миқдоридаги маблағни тежаб қолиш имконини бериши ва Луис Энрике ёш ўйинчиларга таянган ҳолда янги лойҳани бошлаши ҳақида маълумот берилди.

Килиан Мбаппенинг ҳозирги келишув 30 июнь куни тугайди. Шу боис, клуб хўжайинлари ундан келажагини тезроқ ҳал қилишни талаб этмоқда.

Мбаппега “Реал” ва “Ливерпуль” каби клублар қизиқиш билдирган. Лекин улар ҳужумчига парижликлар сингари катта маош тўламайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!