ПСЖ меҳмонда "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи биринчи ўйинида "Пари Сен-Жермен" "Барселона" билан куч синашди.

Ўйин икки жамоанинг ҳужумлари остида кечди. 27-дақиқада Лионель Месси пенальтини аниқ амалга оширди. 32-дақиқада Килиан Мбаппе жарима майдони ичида кучли зарба билан ҳисобни тенглаштирди. 66-дақиқада Килиан Мбаппе ҳимоячидан қайтган тўпга кучли зарба берди ва ПСЖни олдинга олиб чиқди. 4 дақиқадан сўнг Мойзе Кен жарима зарбасидан узатилган пасни дарвозага тўғрилаб қўйди. 86-дақиқада Килиан Мбаппе яқин масофадан кучли зарба берди ва ҳисобни йириклаштирди.

  • 90+5'

    Ўйин якунланди.

  • 90+4'

    Мартин Брэйтуэйт рақиб майдонига киришга уринди, ҳимоячи ундан тўпни олиб қўйди.

  • 90+2'

    Оскар Мингеса тўпни рақиб майдонига узатди, ҳимоячи қайтарди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Жорди Альба тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди

  • 89'

    Жорди Альба қўполлик ишлатди, ҳакам қоида бузилганини қайд этди.

  • 89'

    Алессандро Флоренци ўрнини Тило Керерга бўшатиб берди.

  • 88'

    Мартин Брэйтуэйт дарвозага боши билан зарба берди, ноаниқ.

  • 86'

    ГООООЛ! Килиан Мбаппе жарима майдони яқинидан дарвозага аниқ зарба берди.

  • 85'

    Антуан Гризманн ўрнини Мартин Брэйтуэйт эгаллади.

  • 85'

    Мойзе Кен ўрнини Данилу эгаллади.

  • 84'

    Лейвин Курзава қўполлик ишлатди, ҳакам қоида бузилганини қайд этди.

  • 82'

    Кейлор Навас жарима майдони ичида тўпни узатишда хатоликка йўл қўйди, тўп Антуан Гризманнга тегиб, майдонни тарк этди.

  • 81'

    Рикард Пуч рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 79'

    Жерар Пике ўрнига Рикард Пуч ўйинни якунлаб қўяди.

  • 79'

    Педри ўрнини Тринкау эгалади.

  • 79'

    Серхио Бускетс ўрнини Миралем Пьянич майдонга тушди.

  • 78'

    Килиан Мбаппе рақиб майдони йиқилиб тушди, ҳакам пенальти йўқлигини маълум қилди.

  • 77'

    Усмон Дембеле қанотда ҳимоячини ортда қолдирди ва дарвозага кучли зарба йўллади, ноаниқ.

  • 76'

    Жорди Альба рақиб майдонига пас берди, ҳимоячи қайтарди.

  • 74'

    Марко Верратти ўрнини Юлиан Дракслерга бўшатиб берди.

  • 73'

    Жерар Пике жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Видеотакрор хаками пенальти йўқлигини қайд этди.

  • 72'

    Андер Эррера фол ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 71'

    Сержиньо Дест ўрнига Оскар Мингес ўйинни давом эттиради.

  • 70'

    ГОООООЛ! Мойзе Кен жаримадан узатиган пасдан сўнг дарвозага аниқ зарба берди.

  • 68'

    Килиан Мбаппе ҳимоячини ортда қолдирди ва дарвозага кучли зарба берди, дарвозабон тўпни қайтарди.

  • 66'

    Хаммаси жойида! ВАР кўриб чиқилганидан сўнг гол инобатга олинди.

  • 66'

    Хакам видеотакрорга масъул хакамлар қарорини кутмоқда.

  • 66'

    ГООООЛ! Килиан Мбаппе ҳимоячидан қайтган тўпга кучли зарба берди ва дарвозани ишғол қилди.

  • 63'

    Лионель Месси рақибини тўхтатиб қолгани учун ҳакам ўйин қоидаси бузилганини қайд этди.

  • 62'

    Усман Дембеле қанотда дарвозага зарба берди, голкипер тўпни ушлаб олди.

  • 61'

    Марко Веррати майдон марказида қўполлик ишлатди.

  • 59'

    Антуан Гризманн бурчакдан узатилган пасга зарба берди, ноаниқ.

  • 59'

    Лионель Мессининг зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.

  • 58'

    Преснел Кимпембе рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 57'

    Усман Дембеле дарвозага кучли зарба берди, бироқ ноаниқ.

  • 56'

    Килиан Мбаппе ўзига узатилган пасга ета олмади.

  • 53'

    Мойзе Кен қўполлик ишлатди, у ноҳақ.

  • 53'

    Серхио Бускетс ҳужумга тўпни ошириб берди, ҳимоячи тўпни узоқлаштирди.

  • 51'

    Мойзе Кен яқин масофадан дарвозага зарба берди, дарвозабон қийинчилик билан қайтарди.

  • 51'

    Френки Де Йонг тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячилар қайтаришди.

  • 49'

    Марко Верратти дарвозага зарба йўллади, ҳимоячи блок қўйди.

  • 47'

    Килиан Мбаппе дарвозага зарба берди, зарбага аниқлик етишмади.

  • 46'

    Жорди Альба ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 46'

    Идрисса Гуйе ўрнини Андер Эррерага бўшатиб берди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+2'

    Ўйиннинг биринчи бўлими якунланди.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Килиан Мбаппе бурчакдан тўпни узатиб берди, Мауро Икарди дарвозага зарба берди, ноаниқ.

  • 43'

    Идрисса Гейе фол ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 40'

    Марко Верратти тўпни рақиб майдонига узатди, зарба ноаниқ чиқди.

  • 39'

    Килиан Мбаппе ҳужумда тўп учун курашди, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 39'

    Маркиньос дарвозага зарба йўллади, бироз ноаниқ.

  • 38'

    Леандро Паредес бурчакдан тўпни узатди, ҳимоячилар қайтарди.

  • 38'

    Мойзе Кин дарвозага зарба берди, дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 37'

    Антуан Гризмаан қарши ҳужумда тўпни эгаллаб дарвозага зарба берди, ноаниқ.

  • 36'

    Леандро Паредес бурчакдан тўпни ўйинга киритди, ҳимоячилар қайтарди.

  • 35'

    Лейван Курзава жарима майдони ичида дарвозага кучли зарба берди, голкипер тўп йўналишини ўзгартирди.

  • 35'

    Лионель Мессининг жарима зарбасидан узатмасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 34'

    Лейван Курзава қўполлик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 32'

    ГОООООЛ! Килиан Мбаппе ҳимоячиларни алдаб ўтди ва дарвозани ишғол қилди.

  • 31'

    Килиан Мбаппе жарима майдонига узатилган тўпга зарба бера олмади, ҳимоячи тўпни узоқлаштирди.

  • 29'

    Френки де Йонг қўполлик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 28'

    ГООООЛ! Лионель Месси 11 метрли жарима тўпини аниқ амалга оширди.

  • 27'

    Видеотакрорлардан сўнг ҳакамнинг қарори ўзгармади. Пенальти.

  • 27'

    Хакам ВАР қарорини кутмоқда.

  • 26'

    Лейвин Курзава жарима майдони ичида рақибига қўполлик ишлатди. Ҳакам пенальти белгилади.

  • 23'

    Леандро Паредес тўпни жарима майдонига узатди, ҳимояга ёрдамга келган футболчи тўпни қайтарди.

  • 23'

    Сержино Дест жарима майдони яқинида қўполлик ишлатди. ПСЖ жарима тўпи тепади.

  • 21'

    Педри ҳужумда қўполлик ишлатгани учун ҳакам хуштагини чалди.

  • 21'

    Лионель Месси жаримадан зарба йўллади, ҳимоячи қайтарди.

  • 20'

    Идрисса Гуйе қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 17'

    Лейвин Курзава рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам футболчини оғзаки огоҳлантирди.

  • 16'

    Лейвин Курзава тўпни ошириб берди, бироқ ҳимоячи узоқлаштирди.

  • 15'

    Усман Дембеленинг рақиб майдонига узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 15'

    Преснел Кимпембе ҳужумда фол ишлатди, ҳакам ўйин қоидаси бузилганини қайд этди.

  • 14'

    Антуан Гризманн жарима майдонида дарвозага зарба берди, Кейлор Навас зарбани ушлаб олди.

  • 12'

    Леандро Паредес тўпни бурчакдан ошириб берди, ҳимоячилар қайтаришди.

  • 12'

    Килиан Мбаппе рақиб майдони кирди ва дарвозага зарба беришга уринди, ҳимоячи блок қўйди. ПСЖ бурак тўпи тепади.

  • 10'

    Лейвин Курзава жарима майдонига узатма берди, бироқ пас ўхшамади.

  • 8'

    Жорди Алба тўпни эгаллаб олди, бироқ ҳимоячилар ундан тўпни олиб қўйишди.

  • 8'

    ПСЖнинг ҳужуми жарима майдонига узатма билан якунланди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 8'

    Мойзе Кен ўйинни давом эттира олади. У майдонга қайтди.

  • 7'

    Мойзе Кен жароҳат олди. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.

  • 7'

    Клеман Ленгле ва Мойзе Кин тўқнашиб кетди, ҳакам ПСЖ жарима тўпи тепишини маълум қилди.

  • 6'

    Усмон Дембеле қанотдан марказга борди ва рақиб дарвозасини ишғол қилишга уринди, ҳимоячи тўпга блок қўйди.

  • 6'

    Мойзе Кен дарвозага зарба берди, тўп майдонни тарк этди.

  • 4'

    Идрисса Гуйе тўпни рақиб майдонига узатди, бироқ дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 3'

    Лионель Мессининг жарима майдонига пасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 3'

    Марко Верратти рақибига қўполлик ишлатди. Жарима тўпи белгиланди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  •  

     

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!