ПСЖ Месси туфайли жаҳон чемпионини сотиб ололмайди

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг ПСЖга ўтиши сўроқ остида турибди.

ESPN нашрининг хабар беришича, агар парижликлар "Барселона"нинг собиқ сардори Лионель Месси билан шартнома имзолашни уддалашса, у ҳолда улар “ЖЧ-2018” ғолибини сотиб олиш фикридан қайтишади.

Гап шундаки, ПСЖнинг молиявий ҳолати бир вақтнинг ўзида иккита йирик трансферни амалга оширишга етмайди.

Погбанинг "Манчестер Юнатйед" билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзигача имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!