ПСЖ Мессига "Барселона"дан ўринбосар топди

  • 1 апреля, 2023, 15:53
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

"Барселона" вингери Усмон Дембеле Европанинг бошқа топ-клубига ўтиши мумкин. "El Nacional" нашри хабарига кўра, франциялик футболчи ПСЖнинг трансфер мақсадига айланган. Парижликлар Лионель Мессини сақлаб қололмаса, Дембелени сотиб олишга ҳаракат қилади. 35 ёшли аргентиналик футболчининг шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади.

Аввалроқ, Усмонга Мюнхеннинг "Бавария" клубидан қизиқиш борлиги маълум бўлганди. Футболчининг трансфер нархи 60 миллион еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Дембеле жорий мавсум Ла Лигада 18 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию