ПСЖ Мессига хабар юборди
Лионель Месси Қатардаги жаҳон чемпионатида Аргентина терма жамоасини чемпион қилиш учун курашаётган бир пайтда ПСЖдан хабар келди.
Goal портали хабарига кўра, Париж клуби раҳбарияти 34 ёшли ҳужумчини жаҳон чемпионати тугаганидан кейин унга ҳамкорликни узайтириш бўйича янги шартнома берилиши ҳақида огоҳлантирган.
Манбанинг таъкидлашича, парижликлар аргентиналик юлдузни яна икки йил давомида Парижда олиб қолмоқчи.
Лионель Мессининг ўзи ҳам клуб миқёсидаги фаолиятини мундиалдан кейин ўйлаб кўришини айтган эди.
Фикрлар