ПСЖ Мессини “қурбон” қилмоқчи

“Пари Сен-Жермен” раҳбарияти Лионель Мессининг шартнома талаблари туфайли ундан воз кечишни режалаштирмоқда.

Яқинда томонлар ўзаро учрашиб, янги битим бўйича музокара ўтказди. Бу ҳаракатлар самара бермади. ПСЖ хўжайинлари 35 ёшли юлдузнинг молиявий талабларини қабул қилишдан бош тортди.

Клуб халқаро майдонда муваффақият келтирадиган янги лойиҳа бошламоқчи. Бунинг учун катта маблағ керак. Улар келажак учун Мессидан воз кечишга тайёр.

Лионель Месси ҳозир ҳар мавсум олаётган 38 миллион евролик маошини пасайишига кўнмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!