ПСЖ муҳим қарорга келди
ПСЖ раҳбарияти жамоани бошқариб келаётган Кристоф Галтьени мавсум охирига қадар бўшатмайдиган бўлди.
Жамоа Европа Чемпионлар лигасининг нимчорак финал биринчи учрашувида ўз майдонида “Бавария”дан кенгилганидан кейин мураббий истеъфоси ҳақидаги хабарлар кўпайиб кетди.
Клуб мутасаддилари мавсум ўртасида мураббийни алмаштиришдан фойда йўқ, деб ҳисобламоқда ва бу мутахассис тақдири ёзда ҳал қилинади.
Сўнгги маълумотларга қараганда, ёзда Кристоф Галтьенинг ўрнини Зинедин Зидан эгаллаши мумкин. Франциялик мутахассис “Реал”ни тарк этганидан бери ишсиз юрибди.
Фикрлар