ПСЖ мураббийи: "Бавария" голга лойиқ эди"

Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичидан ўрин олган ПСЖ - "Бавария" учрашувида меҳмонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйиндан кейин парижликлар бош мураббийи Кристоф Гальтье қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

"Албатта, кайфиятимиз яхши эмас. Барчамиз ғали бу тўқнашув ғолиби аниқ бўлмаганини, кейинги босқич масаласи Мюнхенда ҳал этилишини тушуниб турибмиз.

Биз етарлича чуқур ҳимояланганимизда рақиб бизга босим ўтказди. Афсуски, Мбаппени майдонга туширган вақтимда улар дарвозамизни ишғол этди.

Анчагина қийналдик, қанот ҳимоячиларимиз кутилганидек яхши ўйнай олмади. "Бавария" голга лойиқ эди, улар 60 дақиқа яхши ҳаракат қилдик. Кейин, 25 дақиқа давомида ўйинни назорат қилдик, ҳужумга ўтдик ҳамда вазиятлар яратдик. Охир-оқибат кичик деталлар барчасини ҳал қилди",-дея Гальтье сўзларини келтирмоқда "Canal+" нашри. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!