ПСЖ мураббийи: Дунёнинг энг яхши футболчилари ПСЖ сафида “Монако”га қарши майдонга тушади

Франциянинг ПСЖ клуби бош мураббийи Унаи Эмери 29 июл куни “Монако”га қарши бўлиб ўтадиган Франция Суперкубоги учун баҳсдан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Трансфер ойнаси августда ёпилади. Кўпчилик жамоалар мавсумни трансфер ойнаси очиқ бўлган пайтда бошлашади ва бу вақт давомида кўп нарсалар бўлиб ўтади. Мени фақат “Монако”га қарши баҳсда консентрация қизиқтирмоқда. Мен ва жамоам фақат ўйин ҳақида ўйламоқдамиз. Эртага менинг танловим бўйича, жаҳоннинг энг кучли футболчилар ПСЖ сафида майдонга тушади”, – деб айтиб ўтди Эмери.

Қайд этиш жоиз, илгарироқ “Барселона” ҳужумчиси Неймар ПСЖга ўтиши борасида турли гап-сўзлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!