ПСЖ мураббийи "Монако"дан учралган мағлубиятга қандай изоҳ берди?

  • 12 февраль, 2023, 08:33
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Франция чемпионати 23-туридан ўрин олган "Монако" - ПСЖ учрашувида майдон эгалари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Tecno

Ўйиндан кейин парижликлар бош мураббийи Кристоф Гальтье ўз фикрлари билан ўртоқлашди. "Ҳалокатли стартдан ғазабдаман. Гол урганимиздан сўнг бироз умид пайдо бўлди, аммо қарши ҳужумда учинчи тўпни ўтказиб юбордик. 1:3 ҳисобидан чиқиб кетиш мушкул, шунинг учун жаҳлим чиқди.

Бизга баъзи футболчиларимиз етишмаяпти. Ҳозир барчамиз қийин даврни бошдан ўтказмоқдамиз. Сешанба куни бизни ўта муҳим беллашув кутиб турибди. Унгача куч ва ишончимизни қайтариб олишимиз лозим. 

Иккинчи таймда дарвоза томон бирорта зарба йўллай олмадик. Рақибнинг ҳужумларига реакция билдирмадик. Месси душанба куни машғулотларни давом эттириши лозим. Мбаппенинг ҳолати эса жароҳатнинг тикланишига боғлиқ",-деди франциялик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!