ПСЖ Неймар хизматини А серия грандига таклиф қилди
Бразилия терма жамоаси ва ПСЖ клуби ҳужумчиси Неймар ёзги трансфер ойнаси вақтида Париж клубини тарк этиши мумкин. “Calciomercato” нашри хабарига кўра, француз клуби янги спорт директори Луис Кампос “Ювентус”га форвард хизматини таклиф қилди.
Лига 1 чемпиони футболчини 2022/2023 йилги мавсум охиригача “кекса синьора”га ижарага беришга тайёр. Шу билан бирга, парижлик 30 ёшли ҳужумчи маошининг бир қисмини тўлашни ҳам ўз зиммасига олмоқчи эканлигини билдирган.
Унинг ПСЖ билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Неймар клуб сафида 144 та ўйинда қатнашиб, 100 та гол ва 60 та голли узатма муаллифига айланган.
Фикрлар