ПСЖ Неймардан воз кечди

“Пари Сен-Жермен” раҳбарияти Неймарни ёзда сотиб юбориладиган футболчилар рўйхатига киритди. Лекин парижликлар уни 90 миллион евродан камига қўйиб юбормаслигини ҳам айтмоқда.

Бу мавсум Чемпионлар лигасини эрта тарк этган ПСЖ раҳбарияти таркибни тубдан янгилашга қарор қилган. Аввалроқ, пойтахти клуби ўнга яқин футболчи билан хайралашишга тайёрланаётгани ҳақида хабар тарқатилганди.

Гарчи клуб хўжайинлари Неймарни сотиб юборишга тайёр бўлса-да, бразилиялик ҳужумчининг ўзи шартномасининг охиригача Парижда қолмоқчи.

2017 йили “Барселона”дан 222 миллион еврога трансфер қилинган тўпурарнинг амалдаги шартномаси яна уч мавсум давом этади.

Неймар жорий чемпионатда 19 та учрашувда 11 та тўп киритиб, бешта голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!