ПСЖ Неймарни бир ойлик мукофот пулидан маҳрум қилди

ПСЖ клуби раҳбарияти жамоанинг бразилиялик ҳужумчи Неймарга нисбатан кўрилган жазони маълум қилди.

UOL Esporte нашри тарқатган хабарга қараганда парижликлар Неймарни бир ойли мукофот пулидан маҳрум этишган. Таъкидлаш керакки, ушбу маблағ 375 минг еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ Неймарни мавсумолди йиғинига келмагани учун жазолади. Айтиш керакки, футболчи “Барселона”га қайтишни истамоқда.

Маълумот учун, Неймар ўтган мавсум жароҳати сабаб айрим учрашувларда иштирок этмади. У 28та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол ҳамда 11та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Jalolhon
10/07/2019 09:21
GAP YUQ NEMAR KURSATGICH ZURKU OMADINI BERSIN SHU BOLLANI