ПСЖ Неймарнинг нархини маълум қилди

ПСЖ Неймарнинг минимал трансфер суммасини эълон қилди. 

Кеча ҳужумчи Париж клубидан кетиш истаги борлигини маълум қилган. Футболчи "Барселона"га ўтишни хоҳлайди. 

"Sky Sports" берган маълумотга кўра, Париж клуби 50-80 миллион евро атрофида бўладиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Ўйинчи учун идеал вариант "Барса"га қайтиш, аммо каталонияликларнинг молиявий муаммолари туфайли ушбу ўтиш амалга ошиши қийин. 

Бразилиялик футболчига, шунингдек, АҚШ ҳамда Саудия Арабистони клубларидан ҳам таклифлар бор. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!