ПСЖ Неймарнинг нархини пасайтирди

ПСЖ клуби раҳбарияти бразилиялик ҳужумчи Неймарни 2017 йилда сотиб олган 222 млн евролик нархдан камига сотишга тайёр. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра парижликлар 28 ёшли футболчини 150 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

ПСЖ ўз сафида Килиан Мбаппени сақлаб қолишга катта эътибор қаратмоқда.

Бундан аввалроқ “Барселона” яна Неймарни ортга қайтармоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. У жорий мавсум 22 та ўйинда 18 та гол ҳамда 10 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!