ПСЖ Неймарнинг қачон соғайишини маълум қилди
Ads

ПСЖ клуби ўзининг расмий сайтида бразилиялик ҳужумчи Неймарнинг жароҳати ҳақида маълумот берди.

Унга кўра 27 ёшли футболчи тўпиғидан олган жароҳати операция талаб этмайди ва у яқин бир ой ичида даволаниб, сафга қайтади.

Эслатиб ўтамиз, Неймар Қатарга қарши бўлиб ўтган ўртоқлик баҳсида жароҳат олган эди. Кейинчалик унинг Америка кубогида иштирок этолмаслиги маълум бўлгач, бош мурабби унинг ўрнига Виллианни таркибга жалб этган эди.