ПСЖ Неймарнинг трансфери масаласида "Барселона" билан музокара ўтказишдан бош тортди

"Барселона" клуби Неймарнинг трансфери бўйича ПСЖ билан музокаралар ўтказишга уринмоқда.

Le Parisien нашри тарқатган хабарга кўра бугун 27 июнь куни парижликлар музокаралар ўтказишдан бош тортишган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Неймарнинг ўзи Америка кубоги якунлангач, яъни 7 июль куни очиқчасига ПСЖдан кетмоқчи эканлигини расман маълум қилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Неймар 2017 йилнинг ёзида “Барселона”дан ПСЖга 222 млн еврога трансфер қилинган эди. Унинг парижликлар билан шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!