ПСЖ Обамеянг учун қанча сарфламоқчи?

  • 22 май, 2020, 16:15
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ клуби Англия премьер-лигасининг энг яхши ҳужумчиларидан бири ҳисобланган Пьер-Эмерик Обамеянгни сотиб олиш бўйича ишларни фаол олиб бормоқда.

Tecno

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра, Франция чемпиони 30 ёшли габонлик футболчи учун 39 млн евродан воз кечишга тайёр. Айтиш керакки, унинг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси яна бир йилдан сўнг ўз ниҳоясига етади.

Бундан аввалроқ эса Обамеянгга “Интер” ва “Реал”дан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. У жорий мавсум АПЛда 26 та ўйинда майдонга тушди ва 17 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!