ПСЖ "ўлим гуруҳи"ни биринчи ўринда якунлади!

Чемпионлар Лигаси сўнгги тур беллашувлари ўтказилмоқда. Бугун ПСЖ ва "Истанбул" жамоалари ўртасидаги қолдирилган ўйин бўлиб ўтди. "Парк де Пренс" ўйингоҳида кечган учрашув майдон эгаларининг 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Томас Тухель шогирдлари биринчи бўлимнинг ўзида 3 та гол уриб, ҳисобни йириклаштирди. Неймар дублни расмийлаштириб, қўшимчасига пенальти ишлаб берди. Уни Мбаппе голга айлантирди. Иккинчи 45 дақиқаликда ПСЖнинг икки юлдузи биттадан гол киритишга муваффақ бўлди. Бу аниқ зарбаларга истанбулликлар битта тўп билан жавоб қайтара олди. Гол муаллифи Мехмет Топал.

Ушбу ғалаба 12 очко тўплаган парижликларга "ўлим гуруҳи" дея эътироф этилган "H" гуруҳи пешқадамлигини тақдим этди. Улар иккинчи ўриндаги "РБ Лейпциг"нинг тўплар нисбатига кўра, орта қолдирди. 6 учрашувда 3 очко йиғган "Истанбул" учун ЕЧЛ бу мавсуми якунланди.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    Қарши ҳужумга ўтаётган рақибини қоида бузиш эвазига тўхтатган Керер огоҳлантирилди.

  • 90+1'

    Жарима тўпини ажро этга Неймарнинг зарбаси жонли девордан ўтмади.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Неймарнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 83'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Жамоалар баҳсни тезроқ тугатмоқчига ўхшамоқда.

  • 80'

    Ҳамон парижликлар катта устунлик билан ўйинни бошқармоқда.

  • 76'

    Энцо Кривелли ўрнига Демба Ба майдонга тушди.

  • 73'

    Бирга-бир вазиятга чиққан Мбаппе тўпни дарвозабоннинг устидан оширб қўйишга ҳаракат қилди. Дарвозабон тўпни қайтарди.

  • 71'

    Неймарнинг зарбасини дарвозабон иккинчи уринишда ушлаб олди.

  • 69'

    Парижликларнинг яна бир ҳужумини меҳмонлар катта қийинчилик билан қайтарди.

  • 67'

    Маркиньо захирага олинди. Унинг ўрнига Тило Керер ўйинга қўшилди.

  • 64'

    Неймар жарима майдони ичида рақибларини алдашга ҳаракат қилди. Бироқ бу сафар рақиблари уни тўхтатишни уддалади.

  • 63'

    Рақибга нисбатан қоида бузган Энцо Кривелли огоҳлантирилди.

  • 61'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! Мбаппе дубль қайд этди!

    Бирга-бир вазиятга чиқиб борган Ди Мария очиқ дарвоза қаршисидаги Мбаппени тўп билан таъминлади. Килиан вазиятни гол билан якунлади.

  • 59'

    Майдон марказида Кривелли ҳакамга тўпни кучли зарба билан йўллади. Тўп МакКеллига тегмади, бироқ у футболчини тартибга чақирди.

  • 57'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Истанбул" ҳисобнни қисқартирди!

    Кахвежининг зарбаси рекашет натижасида дарвозадан жой олди. Тўпга сўнгги бўлиб тегган Мехмет Топал гол муаллифи.

  • 56'

    Паредеснинг ҳимоядаги хатосидан кейин тўпни олиб қўйган Текдемир кучли зарба берди. Навас тўпни қайтарди.

  • 55'

    Тўлиқ устунлик ПСЖ футболчиларида.

  • 52'

    Ди Мариянинг зарбасидан кейин ҳимоячига тегган тўп з йўналишини ўзгартирди.

  • 50'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Неймар хет-трикка эришди!

    Ди Мария билан комбинация уюштирган Неймар кучли зарбаси билан дарвозабонга имконият қолдирмади.

  • 48'

    Баккернинг зарбасидан сўнг, тўп устундан қайтди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 46'

    Рафа Алькантара ўрнига Анхель Ди Мария майдонга тушди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Жарима майдони яқинида Мбаппега нисбатан қоида бузилди. ПСЖда яна бир яхши вахият юзага келди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Тайм сўнгини ҳам Тухель шогирдлари фаол ҳужумлар билан ўтказмоқда.

  • 42'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Тўп қаршисига келган Мбаппе ўзидан ўнг бурчакка кучли зарба йўллаб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

  • 41'

    Неймарга нисбатан қўполлик ишлатган меҳмонлар посбони Мерт Гюнок огоҳлантирилди.

  • 40'

    Бироз шошмай турамиз! Ҳакам ВАРга мурожаат қилиб, Неймар йиқилиб тушган вазиятда пенальти борлигини аниқлади ва 11 метрлик нуқтага ишора қилди. Баккернинг голи инобатга олинмади.

  • 39'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! ПСЖ ҳисобни йириклаштирди!

    Флоренци билан ажойиб комбинация уюштирган Неймар яқин масофадан зарба бера олмади. Бироқ тўп жамоадоши Баккерга келиб тушди ва ёш футболчи бўш қолган дарвозани ишғол этди.

  • 38'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Неймар дублни расмийлаштирди!

    Қарши ҳужумда ПСЖ рақибни жазолади. Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Неймар ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.

  • 37'

    Данило жарима майдонига узатилган тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Меҳмонлар тўпни бурчакдан ўйинга киритиб беради.

  • 35'

    Марказга оширилган тўпни истанбулликлар қайтарди.

  • 33'

    Мбаппе жарима майдони ичида дарвозабонни алдаб ўтди ва қўполлик натижасида йиқилди. Ҳакам офсайд туфайли тўпни меҳмонлар ўйинга киритишини таъкидлади.

  • 31'

    Неймар жуда фаол ўйин кўрсатяпти. Бу сафар тезкор қарши ҳужумга ўтаётган бразилияликни рақиб қоида бузиш эвазига тўхтатди.

  • 30'

    Ҳимоячилар Неймарга бош билан зарба бериш имкониятини қолдирмади.

  • 28'

    Жарима майдонига ёриб кирган Неймар зарба бера олмади. Вазият яна комбинацион ҳужумга айланиб кетди.

  • 26'

    Тўп назорати майдон эгаларида. Улар майда паслар билан рақибни югуришга мажбур қиляпти.

  • 23'

    Неймар узатган тўпга Мбаппедан олдин дарвозабон етиб келди.

  • 21'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! ПСЖ ҳисобни очди!

    Бир рақибини усталик билан алдаб ўтган Неймар юқори бурчакни аниқ нишонга олди.

  • 20'

    Парижликлар ўйинни назорат қилмоқда.

  • 18'

    Бирга-бир вазиятга чиқиб борган Мбаппенинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 16'

    Яқин масофадан йўлланган зарбани Навас қайтарди.

  • 14'

    Учрашув 14-дақиқадан бошлаб давом эттирилмоқда.

  • 14'

    Захира ўриндиғидан ҳакамга жиддий эътироз билдирган Демба Ба қизил карточка олди. Футболчилар асабларини жиловлаб олишлари зарур.

  • 12'

    Рақибга нисбатан қоида бузган меҳмонлар вакили Рафаэль сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 10'

    Меҳмонлар Неймарга қарши бироз қўпол футбол кўрсатмоқда. Бу сафар Махмуд Текдемир огоҳлантирилди.

  • 7'

    Жарима майдони ичида икки рақибини  алдаган Мбаппе марказга тўп оширди. Шериклари бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади.

  • 4'

    Мезбонлар тўпни назорат қиляпти. Улар қанотларни тез-тез алмаштириб, рақибни чарчатмоқда.

  • 2'

    Илк дақиқадан олдинга ўтган парижликлар бурчак тўпини ўйинга киритди. Неймарнинг узатмасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Чемпионлар Лигасининг оҳангдор мадҳияси янгради!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!