ПСЖ ўйинга тайёр бўлмаган Неймарни майдонга туширмоқчи

  • 24 Nov 20:53
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель жамоа ҳужумчиси Неймарнинг саломатлиги ҳақида маълумот берди.

- Неймар биз учун жуда муҳим ўйинчи. Ҳозир у жисмоний жиҳатдан тайёр эмас.  Шунга қарамай, Чемпионлар лигасида “Лейпциг”га қарши учрашувни бошланғич таркибда бошлайди. У катта ўйинларда руҳий босимга дош бера олади, - деди Томас Тухель.

Неймар Чемпионлар лигасининг олдинги турида “Истанбул Башакшеҳир”га қарши учрашувда жароҳат олган эди.

Ҳозир парижликлар ўз гуруҳида  уч очко билан учинчи ўринда бормоқда. Улардан бир поғонада юқори турган “Лейпциг” олти очко жамғарган.

Иброҳимович зўрлигини исботлаб қўйди!

Муҳаммад Салоҳ хурсанд бўлди

Comments

You must be logged in to commet!