ПСЖ ўз футболчисининг машғулотларда қатнашишини тақиқлаб қўйди

ПСЖ клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Адриен Рабьони машғулотлардан четлатишга қарор қилди. Бунга франциялик футболчининг ЕЧЛ 1/8 финал доирасида “Манчестер Юнайтед”дан (1:3) қабул қилинган мағлубиятдан сўнг тунги клубга борганлиги сабаб бўлмоқда.

Шундай қилиб, Рабьо 27 мартга қадар машғулотларда иштирок этмайди. Кейин раҳбарият билан учрашув ташкил қилинади. Унда томонлар ўртасидаги шартнома бекор қилиниши ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Рабьо ПСЖ билан шартномани узайтиришни рад қилганлиги сабабли бир неча ой муқаддам асосий таркибдан чиқарилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!