ПСЖ ўз сафига Италия терма жамоаси аъзосини қўшиб олмоқчи
"Фиорентина" клуби вингери Федерико Кьеза ПСЖнинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.
France Football нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар спорт директори Леонардо 22 ёшли италиялик футболчининг имкониятларини юқори баҳоламоқда.
Таъкидлаш керакки, Кьезанинг “бинафшаранглилар” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Унинг трансфер нархи эса 60 млн еврога баҳоланмоқда.
Маълумот учун, Кьеза жорий мавсум “Фиорентина” сафида 13 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.
Фикрлар