ПСЖ ўз сафига Португалия терма жамоаси аъзосини қўшиб олмоқчи
Ads

ПСЖ клуби "Боруссия" Дортмунд ярим ҳимоячиси Рафаэль Геррейрони ўз сафида кўрмоқчи.

Bild нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар раҳбарияти аллақачон ушбу масала юзасидан 25 ёшли португалиялик футболчининг агенти билан боғланган. Айни дамда томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда.

Маълумот учун, Геррейро ўтган мавсум Бундеслигада жами 23та ўйинда майдонга тушди.