ПСЖ ўз тарихида 4-марта олтин дублни қайд этди

ПСЖ кеча Франция кубоги финалида "Сент-Этьен" устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва бош совринни қўлга киритди.

Муддатидан аввал якунланган Франция чемпионатида ҳам ғолибликни тантана қилган ПСЖ ўз тарихида 4-марта олтин дублни қайд этди.

Парижликлар бундан аввал 2014/15, 2015/16 ва 2017/18 йилларда ҳам ушбу натижани қайд этишган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)