ПСЖ Почеттино бўйича бир қарорга келди

Talk Sport нашри ПСЖ хўжайинлари аргентиналик бош мураббий Маурисио Почеттинога клубдан кетишига рухсат беришга қарор қилгани ҳақида маълумот тарқатди.

Почеттино ўзига “Манчестер Юнайтед”дан қизиқиш бўлаётганидан кейин Англияга қайтиб боришга тайёрлигини билдирди.

Парижликлар эса, жамоани маҳаллий мутахассис бошқаришини истамоқда ва бу лавозимга Зинедин Зиданни таклиф қилди. Маълумотларга кўра, Франция футболининг афсонаси ПСЖни шуғуллантиришга қарши эмаслигини айтган.

Зидан “Реал”дан кетганидан бери ишсиз юрибди. У Франция терма жамоасини бошқаришни истаган эди. Бироқ, мамлакат футбол федерацияси Дидье Дешамга ишонч билдиришда давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!