ПСЖ посбони такрорланмас рекордни мўлжалламоқда

Чемпионлар лигасининг финалига йўлланма олган ПСЖ дарвозабони Кейлор Навас тарихий рекорд остонасида турибди.

УЕФА берган маълумотга қараганда, Навас айни пайтда Чемпионлар лигасида уч маротабадан зафар қучган етти дарвозабондан биридир. Бу натижага ундан ташқари Хуан Алонсо, Икер Касильяс, Рэй Клеменс, Зепп Майер, Хейнц Стёй ва Виктор Вальдес эришган.

Агар Чемпионлар лигаси финалида ПСЖ бош совринни қўлга киритса, тажрибали Навас ушбу мусобақада тўрт маротаба ғолиб чиққан дунёдаги ягона дарвозабон бўлади. Кейлор “Реал” дарвозабони сифатида 2016, 2017 ва 2018 йилларда Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!